БИР ГУРУҲ ЁШЛАР ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН БИРГАЛИКДА САМАРҚАНД ШАҲРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ
Юртимизда ўтказилаётган туризм ойлиги доирасида Шароф Рашидов туман хокими Маҳмуд Холбутаев ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар оила аъзолари билан Самарқанд шаҳрини зиёрат қилдилар.
Саёҳат давомида тарихий-маданий обидалар, Имом Ал-Бухорий, Гўри-Амир, Шоҳи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним мадрасалари, Регистон мажмуаси ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳатчиларда Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислоҳотлар катта таассурот уйғотди.