Ердан самарали фойдаланган деҳқон-тўкин ва фаровон оила бошлиғи!
Давлатимиз Раҳбарининг қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилишида берилган топшириғига биноан Шароф Рашидов туманида мавжуд ҳосилдор томорқалар ва деҳқон хўжаликларига сабзавот, тўқсонбости экинлари экиш тарғиботлари кучайтирилди ва бу борада амалий натижаларга эришилди.
Албатта, туман ерлари серҳосил. Мавжуд ерда меҳнат қилиб, пиёз, сабзи, картошка, саримсоқпиёз ёки турли кўкатларни экиб, рўзғорда фойдаланиш кони фойда. Аслида булар, фақатгина озиқ-овқат маҳсулоти бўлмай, инсон саломатлиги учун ҳам фойдали сабзавотлар ,иммунитет учун кони фойда озиқ-овқатлар ҳисобланади. Томорқадан самарали ва унумли фойдаланиб, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкони мавжуд. Шундай экан, ҳар бир томорқа эгаси мавжуд экин майдонидан унумли фойдаланиши халқимиз дастурхони тўкинлиги ва шахсий даромад манбаидир.