Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ортиқча юклама билан ишлаётган подстанцияларнинг қуввати босқичма-босқич оширилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан Шароф Рашидов туманида жойлашган 35/10 кВли «Ш.Рашидов» подстанциясидаги қуввати 4000 кВА трансформатор бугунги кунда қуввати 10000 кВА трансформаторга алмаштирилиб, электр қурилмаларни ўрнатиш ва тўлиқ монтаж ишлари бажарилди.
Ушбу подстанциянинг қуввати оширилиши натижасида «Шароф Рашидов» туман маҳаллаларининг электр энергияси таъминоти яхшиланади.