Инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ўзлаштирилиши борасидаги ишлар билан танишиш мақсадида Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Аҳлимирзаев Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
“Шароф Рашидов тўқимачилик комбинати” МЧЖ лойиҳа асосида, Германия Федерацияси ва Ҳиндистон давлатидан жами 81,2 млн, 2023 йилда эса 25,0 млн. АҚШ доллари хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 15,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар импорт қилинган.
Бугунги кунда бино ва иншоотлари, инфратузилма объектларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши билан бирга олиб келинган технологик ускуналарни ўрнатиш чоралари ҳам кўрилмоқда. Учрашув давомида мазкур инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа иштирокчиларининг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда тизимли равишда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.