«ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ»
Одам савдоси жиноятларининг ижтимоий хавфли-лик даражаси унинг йилдан-йилга ўсиши натижасида янада ортиб бормокда. Бу эса, инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига тахдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлган одам савдосига қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш зарурияти-ни юзага келтирди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қабул қилинаётган барча қонунлар фуқароларнинг хукуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари, шаъ-ни, қадр-қиммати, озодлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Сўнгги йилларда юридик адабиётларда «одам савдоси», «одам траффиги» атамалари илмий категория сифатида тез-тез кўлланилмокда. «Траффик» атамаси одам савдоси ёки қулликнинг замонавий шакли деб талқин қилинмокда.
Бизнингча, «замонавий қуллик» тушунчасига қуйидаги белгилар хос:
биринчидан, одамни зўравонлик ёки уни қўллаш таҳдиди ёрдамида назорат қиладилар (шунингдек, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўядилар);
иккинчидан, тутқун, ўз иродасига қарши ҳолатда, меҳнатнинг мажбур қилинган тури билан шуғулланади ва вазиятни ўз хоҳишига кўра ўзгартира олмайди;
учинчидан, у ўз ишига арзимас ҳақ олади ёки иш ҳақини умуман олмайди;
тўртинчидан, замонавий қуллик қотиллик, одам ўғрилаш, чегарадан ноқонуний тарзда ўтиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқалар билан боғлиқ.
15.11.2000 йилдаги БМТ Бош Ассамблеяси 55-сессиясининг 62-режалаш-тирилган кенгашида 55/25-сонли резолюция билан қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси томонидан 2001 йил 28 июнда имзоланган БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақидаги Конвенциясини тўлдирувчи «Одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида»ги баённомасининг 3-моддасига кўра: «одам савдоси деганда, фойдаланиш мақсадида куч ишлатиш тахдиди ёки уни кўллаш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини кўллаш ёки ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, вазиятнинг заифлигидан фойдаланиш йўллари билан ёки тўлов ёхуд тўлов кўринишидаги пора эвазига бир шахсни назорат килувчи бошқа шахс розилигини олиш орқали одамларни ёллаш, ташиш, бериб юбориш, яшириш ёки уларга эга бўлиш тушунилади».
Мазкур баённомада одам савдоси тушунчасига аниқ таъриф берилади.
Зотан, шу вақтга қадар халқаро ҳужжатларда одам савдосининг тушунчасига бу қадар тўлиқ ва аниқ таъриф берилмаган эди,
Ушбу таъриф одам савдоси, қонуний ташқи миграция ва кўпинча одамлар савдоси билан боғлиқ бўлган фоҳишабозлик орасида аниқ чегарани белгилашга имконият яратади.
Бу тушунчаларнинг соддароқ фарқини одамлар савдосини ташкил этувчи куйидаги асосий ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиш мумкин:
— алдовнинг мавжудлиги;
— зўравонлик ёки куч ишлатиш таҳдиди;
— айбдорга моддий жиҳатдан қарамлиги оқибатида келиб чикувчи қуллик.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси “Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш”- қонунда белгиланган жазо билан жавобгарликка тортиладилар.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимоясини таъминлаш асосий қадриятга айланган ушбу даврда одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши кураш муаммоси долзарб аҳамият касб этмокда. Зеро, Конституция, миллий қонунчилик ва умумэъ-тироф этилган халқаро қонунчилик нормалари мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатлари дахлсизлигини ҳимоя қилиш инсон парвар хукуқий демократик давлатнинг устувор вазифаларидан биридир.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман суди раиси
З.Худайбердиев