“Оиладаги зўравонликнинг ҳар қандай шаклига қаршимиз”
Ҳар бир оилавий зўравонликнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аммо уларга олиб келувчи омиллар қатор умумийликка эга. Мамлакатимиз шароитида оилавий зўравонликни характерловчи қуйидаги асосий хусусиятлар фарқланади, яъни зўравоннинг жисмонан кучлилиги кўпинча эркакнинг аёлга, ота-онанинг фарзандга нисбатан зўравонлиги, зўравонликнинг бир шахсга нисбатан кўпчилик бўлиб содир этилиши, учунчи шахснинг муаммо билан ёлғиз қолиши, ҳуқуқий саводсизлик ижтимоий ёлғизлик ва жабрланган шахсга ҳуқуқий психологик тиббий ёрдам бериш механизмининг заифлиги. Оилавий зўравонликка бархам бериш қийинлигининг сабабларини мушоҳада қилганда менталитетга хос ҳусусиятларни эътибордан қочирмаслик лозим. Ўзбек оилаларида шахсий хаёт оилавий сир муқаддас ва ҳалқимиз бу маънода анча консерватив ҳисобланади, яъни кўпчилик ҳолатларда оилада зўравонлик оиладан ташқарига чиқмайди. Ўзбек оилалари одатда кўп аъзоли, яъни нафақат эр-хотин, балки уларнинг қариндошлари хам муносабат занжирида мухим роль ўйнайди. Қайнона-қайнота ва бошқа қариндошларнинг оиладаги келинга зулм қилиши унинг сўзсиз бўйсинишини ҳеч қандай имтиёзлар талаб қилмаслигини исташи ёки ота онанинг фарзандга, келинларнинг бетоб қайнона ва қайотага босим ўтказиши каби холатлар кузатилади. Афсуски ана шу вазиятлар аксар холларда жабрланувчининг ўз жонига қасд килишига ёки охирги нуқтага етиб боргунча зулмга бардош бериб жиддий тан жарохатлари, рухий зарбалар олишига, соғлигини тикланмас даражада йўқотишига сабаб бўлади.
Бунга кўра, ҳимоя ордерини бериш учун тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати; жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар; тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллардан иборатдир.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев