“Очиқда жазо ўтаётган шахс ўғирлик содир қилган”
Р.Юсупов хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2023 йил 13 май куни соат
9-00 ларда Шароф Рашидов тумани, Янги диёр маҳалласи, Ўзбегим кўчаси рақамсиз уйда яшовчи Мамадиев Фарходнинг хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон ичида бўлган бозор нархи ўртача 2.500.000 сўмлик бир дона “Iphone 13pro” русумли телефон аппаратини ўғирлаб чиқиб, Жиззах шаҳар “Марказий буюм бозори”да телефон таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи А.Қодировга телефон аппаратини ўғирланганлиги маълум қилмасдан таъмирлаш кераклигини айтиб, 1.000.000 сўм пул эвазига сотиб юбориб, жиноий йўл билан топилган пул маблағини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.Суд мажлисида айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, энгиллик бершни сўради.
Судланувчи Р.Юсупов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан 5 йил муддатга озодлукдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев