Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш жиноятини тушунчаси унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари
Эгри юргани инсоннинг бахти омади ҳеч қачон очилмаган. Қадим қадимлардан қинғир ишнинг қийиғи чиқиб, муносиб жазога тортилган. Бундай кимсалар элга озор берган, азият чеккан киши доимо уларга нафрат билан қараган назарларидан қолдирган. Инсон қалбига, жисмига озор етказганларнинг косаси оқармаган, агар ноўрин ҳатти-ҳаракатларини англаб, ўнгланиш йўлига ўтмаса, тақдирлари умрлари аянчли якунланган. Айниқса мамалкатимиз мустақилликка эришгач, суд ҳуқуқ тизимида бир қанча ислоҳатлар амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижасини яққол кўрсатди. Ҳар қандай жиноят ўзининг катта кичиклигидан қатъий назар, содир этилгач дарҳол очилиб, тегишли жазосини олмоқда.
Жиззах шаҳар, “Маданият” маҳалласи, Ўтрор кўчаси 3-уйда яшовчи Солиева Ойбахор Ганиевна (исми шарифи ўзгартирилган) ғараз ва паст ниятларда қўшмачилик қилиш мақсадида, 2023 йил 29 январь куни соат
19 ларда Шароф Рашидов тумани, “Хайробод” маҳалласи, янги қурилган уйларда Д.Нурматова билан И.Ғуломов ва А.Мамасиддиқовларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги учун А.Каражановдан 300.000 сўм пул маблағини олган вақтида Жиззах вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланиб, ундан 300.000 сўм пул ашёвий далил тариқасида олинган.
Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан жиноят ишлари бўйича Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди жиноят жазосиз қолмаслигини, хунук оқибатларини аҳолига янада кенг тарғиб қилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқув юртларида, корхоналарда, фуқаролар йиғини жойлашган маҳалла гузарларида сайёр суд мажлисларини имкон қадар кўп ўтказишга ҳаракат қилмоқда, ундан ташқари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, маҳалла фаоллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, жойларда, йиғилишлар ўтказиб, жиноятнинг маъшумлиги, содир этган шахс бахтидан, обрўсидан маҳрум бўлиши ҳақида чиқишлар қиляпти. Бу саъий ҳаракатлардан кўзланган мақсад битта, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг тинчлигу-осойишталигини таъминлашдир.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев