“Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда муомила қилганлиги учун жавобгарлик”
С.Бўтаев 2022 йил 16 май куни соат 23-10 ларда “Шартли харидор”га 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга солинган озгинадан кўпроқ миқдордаги 6,18 грамм оғирликдаги “кўкнор сомони” гиёҳвандлик моддасини 530.000 сўм пул эвазига сотишга келишиб, Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласи ҳудудида қонунга хилоф равишда ўтказган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 18 май кунги 298-сонли хулосада, “Шартли харидор” тақдим қилган 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга солинган, қўл билан ушлаб кўрилганда қуриган ҳолдаги, ўзига хос ҳидли, оч-малла-сарғиш рангли ўсимлик (бошоқлари) моддалари таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар – морфин, кодеин, тебаин мавжуд бўлиб, кўкнор сомони эканлиги, қуриган ҳолдаги соф оғирлиги 6,18 граммга тенг эканлиги қайд этилган. Бундан ташқари, С.Бўтаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил 18 май куни соат 10 ларда “Шартли харидор”га 1 дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган оғирликдаги озгинадан кўпроқ миқдордаги 32,25 грамм “кўкнор сомони” гиёҳвандлик моддасини 2.400.000 сўм пул эвазига сотишга келишиб, Жиззах шаҳри, Боғишамол маҳалласи ҳудудида қонунга хилоф равишда ўтказган.
Судланувчи С.Бўтаев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида ногирон отаси, қари онаси ва вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўради.
С.Бўтаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми, 25,273-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев