“Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахсга жазо тайинланди”
А.Авалбоев ғаразли ниятда суғориладиган ер майдонларини ўзбошимчалик билан уй-жой қурган ҳолда эгаллаб олиб, кўчмас мулкка эга бўлишни мақсад қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 911-моддасида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмаслиги, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмаслиги белгилаб қўйилган бўлсада, мазкур қонун талабларига зид равишда Шароф Рашидов тумани, Истиқлол маҳалласи, Меҳнатобод ФХХУнинг 181-контурда жойлашган
0.06 гектар суғориладиган участкасига 2022 йил июнь ойи давомида мазкур ер участкасига қурилиш ости пойдевори қуриб олган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 75.0 балл бонитетли 0.06 га суғориладиган ер майдонининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига сабабчи бўлиб, давлат манфаатларига 17.930.799 сўм миқдорида зарар етказган.
Суд мажлисида айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, энгиллик бершни сўради.
Судланувчи А.Авалбоев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2291-моддаси 2-қисми билан айблидеб топилган, ЖКнинг
57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, яъни 15.000.000 сўм жарима тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев