Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи учун белгиланган 1 триллион 837 миллиард 503 миллион сўм прогноз режаси 2 триллион 127 миллиард 147 миллион сўмга ошириб бажарилиб, фоиз ҳисобида 116 фоизни ташкил этмоқда.
Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 557 миллиард 585 миллион сўмга кўпайган ёки 135 фоизга ўсган.
ҚҚС тўловларининг буджетга ундирилишида, жорий йилнинг 11 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 444 миллиард 248 миллион сўмни ташкил этган бўлса, ҳақиқатда 637 миллард 423 миллион сўмга ёки 143 фоизга бажарилди.
Тушум ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 222 миллиард 916 миллион сўмга ёки 154 фоизга ошириб бажарилди.