Шароф Рашидов туманининг 48 та маҳалласида ёшлар етакчилари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг муаммо ва қизиқишлари ўрганилмоқда.
Жумладан, улар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш мақсадида, маҳаллаларда хатлов жараёни олиб борилди. Анкета сўровномалари тўлиқ, холисона ва адолат мезонларига асосан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир ёшга янада эътибор қаратилишини кўзлаб, ҳудудларда назорат штаблари ташкил этилди. Штабда кунлик мониторинг юритилади ҳамда хатлов жараёнларида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар инобатга олинади.