Шароф Рашидов тумани "Олмачи" маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмда туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлар агентлиги ва ММТБ ҳамкорлигида “Мард аскар ёшларга намуна” шиори остида очиқ эшиклар куни доирасида ватанпарварлик, маданий ҳамда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирга туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, ҳарбий хизматчилар, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Тадбирга ташриф буюрганлар ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳарбий техникалар билан яқиндан танишдилар. Уларга ҳарбий хизматчилар томонидан соҳада эришилаётган ютуқлар, давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик ҳамда аскарларга берилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.