Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янгидан-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳандислик–коммуникация тармоқлари орасида йўл инфратузилмасининг нақадар муҳим аҳамият касб этишини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Шароф Рашидов туманида ҳам йўллар инфратузилмасини яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманнинг "Янгидиёр" маҳалласидаги ички 1940 метр масофадаги йўллари Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 6 та техника ва 11 нафар ишчи ходимлари томонидан асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.