“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари амалда
Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорликда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган аёллар, ажрим ёқасидаги оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида қабул ташкил этилди.
Қабулда амалиётчи психолог Дилноза Исмоилова томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилада юзага келиши мумкин бўлган стрессли ҳолатларни олдини олиш, мавжуд ёки юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда кўникмаларни ҳосил қилиш, ўзига ишончни қарор топтириш бўйича психологик тренинг ўтказди, Ҳамкор ташкилотлар билан
ажрим ёқасидаги ёш оилаларнинг низоси таҳлил қилинди, хар бир аёлнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди, ногирон аёлларнинг эҳтиёжлари юзасидан таклифлар берилди, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилди.