Аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102 сон ва “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 103 сон қарорларининг ижроси доирасида, бугун Республика кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруз Тўраев бошчилигида бир гуруҳ шифокорлар Шароф Рашидов тумани КТМПда юзлаб аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Мутахассислар томонидан аҳолига керакли тиббий маслаҳатлар бериш билан бирга, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик ҳар қандай касаллик, жумладан, юрак ва қанд касалликларининг олдини олишнинг асосий шарти эканлиги тушунтирилди.