Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг таъсис конференциясига делегатларни сайлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани маҳаллани қўллаб қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилиш кун тартибига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан ижроси юзасидан сўз юритилди. Давлатимиз раҳбари раислигида 2023-йил 22-декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими томонидан манзилли кўрсатмалар берилди.