Туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан учрашди
Ушбу учрашувда биринчи навбатда тиббиёт ходимларга яратилган шароитларга тўхталиб уларга янада кулайлик яратиш, ривожланган давлатларда малакасини ошириш бўйича тиббиёт бирлашмаси масъулларга топшириқлар берилди.
Эндиликда тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, тўғри овқатланиш, кўпроқ спорт билан шуғулланиш, пиёда юришни ташкил этиш, турли хил акциялар ўтказиш, пиёда юришнинг фойдалари ҳақида тушунчалар бериб бориш, шунингдек овқатланиш маданиятига риоя этиш, бугунги кунда аҳолига тиббий хизматни сифатли кўрсатишни амалга ошириш, беморларга хушмуомалалик қилиш, уларнинг соғлигини нафақат тиббий йўл билан балки, хушмуомалалик билан даволаш чораларини кўриш бўйича суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида тизимдаги мавжуд муаммолар бўйича ҳам фикр алмашилди.