Жорий йилнинг 8 февраль куни Шароф Рашидов туманида ташкил этилган “BMB-NRC Agrologistics” мажмуасида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов ҳамда Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори Иброҳим Эргашев иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар ташкил этишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини самарали йўлга қўйишни тизимли ташкил этиш, бунда экспортчи корхоналарнинг муҳим аҳамияти ҳамда уларнинг келгусидаги ишларини ташкил қилишдан иборат бўлди.