“Нуроний ҳар бир оилага масъул”
Шароф Рашидов тумани “Нуроний жамғармаси” ташаббуси билан "Кушкуприк" МФЙ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги 92-сонли қарорининг 5-бандида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига мувофиқ ёшлар хар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктирилиши белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лоҳаси ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси “Нуроний жамғармаси”раиси, Ўзбекистон Қахрамони, Сенатор Содиқжон Турдиевев, туман хокими Маҳмуд Холбутаев, вилоят “Нуроний жамғармаси” раиси Норқул Нушаров ”Кексалар маслаҳат гуруҳи”, “Бувижонлар мактаби" аъзолари, муаммоли оилаларга бириктирилган нуронийлар иштирок этди.