Шароф Рашидов туманида 120 ўринли қушимча мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Шароф Рашидов тумани “Уч-тепа” маҳалласида жойлашган 32-мактаб жамоаси ташаббусли бюджет лойиҳасида ғолиб деб топилиб умумий лойиҳа қиймати 1.2 миллиард сўм бўлган 120 ўринли қушимча бошланғич таълим биноси қурилиб, тўлиқ жиҳозлар билан фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида
туман ҳокимининг ўринбосари Олимжон Мелибоев ҳамда маҳалла нуронийлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар замонавий типда қурилган ва барча шарт-шароитларга эга ушбу мактаб биноси ҳудуд аҳолиси фарзандлари таҳсил олишига хизмат қилишини таъкидлаб, келгусида ушбу таълим масканини битирган ўқувчилар давлатимиз ва жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишларига ишонч билдиришди.