Унда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан соғлиқни сақлаш, пенсия тайинлаш, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергияси таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалари бўйича мурожаат қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган мурожаатлар сектор раҳбарлари томонидан уз назоратига олинди.