Одам савдоси - инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига тахдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.
Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимоясини таъминлаш асосий қадриятга айланган ушбу даврда бу мудҳиш иллат ноқонуний қурол савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи каби оғир оқибатларни келтириб чиқаради. Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар, ушбу қоида БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, шунингдек, бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда миллий қонунчиликда белгилаб кўйилган.
Одам савдоси эса инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига путур етказади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Одам савдоси деб аталмиш ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамдир. одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўз "кирдикорлар"ини яшириш мақ-садида бундай савдонинг қурбонига айланаётган шахсларни имкон қадар эътибордан четда тутишга ҳаракат қиладилар. Аввало, бунинг учун одамларни хорижга ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга, паспорт ва шахсий ҳужжатларини қалбакилаш-тиришга уринадилар. Бу ҳолат эса ноқонуний миграция салмоғининг ортишига, муайян давлат ҳудудига ноқонуний кириб келганлар сонининг ортиб, иқтисодий, демографик ва криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатишига, шунингдек, хорижга чиқиш ва муайян давлат ҳудудида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келади.
Ўзбекистон одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларни, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдоси, айниқса аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протокол”ни ратификация қилди, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Қонун қабул қилди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Одам савдосига оид қонунчиликни қўллашда масалалар юзага келаётганлиги муносабати билан ҳамда бу тоифадаги ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорида Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш, ушбу тоифадаги жиноятларни содир қилган ҳар бир ақли расо шахс қонунда белгиланган тартибда жазога тортилиши қатъий белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман суди раиси
З.Худайбердиев