Шароф Рашидов туманидаги «Янги ҳаёт» маҳалласида «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла» мезонларини бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.
Вилоят 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини, янги бунёд этилаётган маҳалла биносини қурилишини кўздан кечирди.
Будан ташқари қишлоқ фуқаролари билан учрашиб, яшаб турган хонадонини атрофини тоза ва озода сақлаш, иссиқхоналар қуриш лозимлиги борасида зарур кўрсатмалар берди.
Сектор раҳбарининг кўмаги билан маҳаллага 3000 туп турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилиши бошлаб юборилди. Маҳалладаги «Қўрғонтепа» қишлоғига ҳашар йўли билан сунъий қопламали мини-футбол майдони қурилиши режалаштирилмоқда.