Рамазон ойи Қуръони карим барокати, гўзал хулқнинг фазилатлари билан зийнатланган муқаддас ойдир
Бу улуғ ойда қиланажак дуолар ижобат бўлади, ибодат ва хайрли амалларнинг ажри юксалади. Нафс турли иллатлардан тозаланиб, қалб покланади. Эътиборлиси, ушбу муборак ойда элимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Шароф Рашидов туманидаги "Само" муҳташамлар саройида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ифторлик дастурхони тузилди. Унда тумандаги нуроний отахон ва онахонлари, ака-ука, опа-сингиллар иштирок этиб, тутган рўзаларини Аллоҳ ўз даргоҳига қабул қилишини, ушбу ҳаётда билиб билмай қилган гуноҳлари кечирилишини сўраб дуолар қилишди.