Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Алишер Шамсиев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев Шароф Рашидов туманидаги криминоген вазият оғир бўлган маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.
“Қаҳрамон” ва “Қанғли” МФЙларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, ишсизларни иш билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” томонидан уйма-уй юриш орқали ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш кераклиги қайд этилди.