Шароф Рашидов туманида футбол бўйича ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди
Шароф Рашидов туман спорт мактабида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун спортнинг мини–футбол ва футбол турлари бўйича саралаш босқич беллашувларига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, масъуллар ва спорт мутасаддилари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок етишмоқда
Тадбирда Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб танитиш мақсадида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлади ҳамда мазкур мусобақада барча жамоаларга омад зафарлар ёр бўлишини тилади.