Сайхунобод тажрибаси ўрганилди
Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбутаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари, тижорат банк ҳодимларидан иборат бир гуруҳ фаоллар Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Олғабос" маҳалласида бўлишди.
Маҳалладаги хонадонлар томорқаларида сабзи, саримсоқ пиёз, каром, картошка ва шу каби кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулот экинларини етиштириш бўйича тажриба алмашишди.
Бундан ташқари хонадонларда олма, ток ва терак кўчатлари етиштириш йўлга қуйилганлиги фаолларда катта таъсирот қолдирди.