2022 йилдан "Агробанк" АТБ Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У мазкур лавозимда 2019 йилдан бери ишлаган Султонбек Алишев ўрнини эгаллайди. С.Ботиров меҳнат фаолияти давомида Халқ банки ва Агробанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.