Хотин-қизларнинг иқтисодиётдаги ўрнини ва молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Бизнесга ўқитиш бўлими ходими М.Ортиқова, Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ хотин қизлар маслахатчиси Ш.Соатова, Савдо-саноат палатаси Шароф Рашидов тумани бўлими раҳбари Й.Хидировалар томонидан тадбиркорлик кўникмаларига бағишланган қисқа муддатли ўқув курсларида ўқиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» махалла фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолияти ўрганилди.