Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги Миллий кадрлар захираси номзодлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга “Давлат фуқаролик хизматчисининг маънавий қиёфаси ва унинг давлат бошқарувидаги ўрни ва роли”, “Парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг шаклланиши ва фаолияти”, “Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти (22-боб. Сайлов тизими)” ҳамда “Аҳоли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этилишида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари” каби бугунги кундаги долзарб мавзулар соҳа мутахассислари, амалиётчи-тренерлар томонидан маъруза ва тақдимотлар орқали батафсил ёритиб берилди.
Шунингдек, “Захирадаги номзодларнинг шахсий ривожланиш режаси ижросини самарали амалга ошириш механизмлари” батафсил тушунтирилиб, режа ижроси мониторинги натижалари муҳокама қилинди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида “Шароф Рашидов” ҳамда “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” музейларига экскурсия ташкил қилинди.
Ўз навбатида, иштирокчилар Жиззах вилояти кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди, кутубхонага аъзо бўлишиб, ўзларини интеллектуал билимларини оширадиган китобларни мутолаа учун олишди.