“Сиз келманг, ўзимиз борамиз!”
Шароф Рашидов тумани Давлат хизматлари маркази томонидан тумандаги "Янги Диёр" маҳалласида “Сиз келманг, ўзимиз борамиз!” лойиҳаси доирасида туманнинг олис ва чекка ҳудудларига борган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бундай хизматлар орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилаётгани, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойида ўрганилаётгани, аҳолининг идорама-идора юришини олдини олиб, ногиронлиги бор ва кекса фуқароларга қулайликлар яратилмоқда.
Бу эса, жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилади албатта. Шу ўринда Шароф Рашидов тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 31 нафар фуқароларга сайёр тартибда хизматлар кўрсатиб келинаётганлиги туман аҳолисини бирдек хурсанд қилмоқда.