Шароф Рашидов туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида Қурбон ҳайити муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ва ходимлари иштирок этиб, қутлуғ айём билан муассаса тарбияланувчиларини самимий қутлади.
Байрам тадбирида васийликка олинган қизлар томонидан рақс, шеър, кўргазмали чиқишлар ва куй-қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир доирасида фаол иштирокчиларга божхоначилар томонидан байрам совғалари тарқатилди.