Дастлабки маълумотларга кўра, 2024-йилнинг январь-март ойларида Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда – ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 6 368,6 млрд. сўмни ташкил этди.
2023-йилнинг январь-март ойлари билан таққослаганда 7,7 % га ўсди. ЯҲМ дефлятор индекси 2023- йилнинг январь-март ойлари нархларига нисбатан 109,4 % ни ташкил қилди. Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 2,6 % га етди.