Жиззах вилояти ФВБ томонидан «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирлари доирасида Жиззах шаҳар «А» саноат ҳудудида жойлашган “BMB-NRС AGROLOGISTICS” ҚКда "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш жараёнида фавқулодда вазиятлар(ёнғин)нинг олдини олишда вилоят ФВДТ хизматлари, объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва раҳбар ходимларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали семинар ва махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.