Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “BMB-NRC Agrologistics” мажмуаси заминимизда, хусусан, “BMB Agro”нинг Арнасой далаларида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда кўмакчи бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Мирзачўл чўллари ҳудудидаги Арнасой тумани бобо деҳқонлари етиштирган қовунлар халқаро экспорт талабларига мувофиқ агрологистика мажмуасида +5 даражали ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда барча божхонага оид ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб, тўғридан-тўғри хорижга экспорт қилинади.
“BMB-NRC Agrologistics” мажмуасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европага экспорти мунтазамлик касб этаётгани барчасидан қувонарли.
Яқиндагина Арнасой далаларида етилиб пишган бетакрор ширали қовунларнинг навбатдаги партияси, айнан “BMB-NRC Agrologistics” мажмуаси орқали Латвия давлатига экспорт қилинди.