Туман ҳокими 13-сонли мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишилди
Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев туманидаги 13-сонли мактабда бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилган ишлар, синф хоналарининг жиҳозланиши, яратилган шароитлар билан танишди.
Шу ерда мактаб директори ва таълим соҳасига масъуллар иштирокида янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман раҳбари ва соҳа мутасаддиларига таълимга биринчи навбатдаги масала сифатида қараб, ҳар бир мактабда тайёргарлик ишларини тизимли олиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш вазифаси топширилди.
Ўқитувчи ва ўқувчиларга таълим-тарбия жараёнлари учун зарур шароитлар тўлиқ яратилиши лозимлиги таъкидланди.