Маҳаллада тоза ичимлик суви таъминоти яхшилаш мақсадида қарийб 1500 метр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда
Шароф Рашидов туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган манзилли тадбирлар жойларда ўз самарасини бермоқда.
Ана шундай лойиҳалардан бири 4934 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган "Уч-тепа" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда. Маҳаллада тоза ичимлик суви таъминоти яхшилаш мақсадида қарийб 1500метр ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.
Эзгу ташаббуснинг тўлиқ якуний натижасида маҳалладаги 60 га яқин хонадоннинг тоза ичимлик таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.