Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров Шароф Рашидов туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган «BMB agro plus» корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхона масъуллари билан мулоқот жараёнида мазкур лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши, биринчи босқичда мева ва сабзавотларни чуқур қайта ишлаш, хусусан, консерва, мураббо, паста, пюре каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қуритиш, иккинчи босқичда эса сублимацион усулда қуритиш, шок ва акустика усулида музлатиш жараёнини йўлга қўйиш кўзда тутилгани маълум қилинди.
Лойиҳа 400 дан ортиқ иш ўринларининг яратилишига омил бўлади. 3-сектор раҳбари мазкур лойиҳа ҳудуд аҳолисига истиқлол байрами арафасида муносиб совға бўлганлигини билдирди.