Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони тантанали тарзда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий масалаларни ечишда алоҳида фаоллик кўрсатаётгани, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тантанали тарзда топширилди.
Нориева Шарофат «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини қабул қилган Ўзбекистон тарихидаги биринчи тадбиркор бўлди.
Виляот ҳокимлиги Ахборот хизмати