Тадбирда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, нуронийлар, маҳалла еттилиги фаоллари ҳамда бошқалар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳалла фаолиятининг самарадорлиги бўйича фикр билдиришди.
Шундан сўнг расмий очилиш маросими ўтказилиб, қизил тасмалар кесилди ва тадбир иштирокчилари кўркам маҳалла биносидаги замонавий шароитлар билан яқиндан танишишди.