20-сонли Оилавий Поликлиника фойдаланишга топширилди
Бугун Шароф Рашидов тиббиёт бирлашмасига қарашли 20-сонли Оилавий Поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев сўзга чиқиб, янги оилавий поликлиниканинг очилиши билан табриклади. Айтиш жоизки, сўнги йиллари юртимизда барча соҳалар қаторида тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу асосда халқимизнинг соғлиғини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш янги босқичга кўтарилмоқда.