Шароф Рашидов туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Шароф Рашидов туман ҳокимлиги мажлислар залида туман хокими Маҳмуд Холбутаев ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий мулоқот давомида туман ҳокими ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, келажакда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб, манзилга жам бўлган ёшлар билан ўзининг ҳаёт йўлида эришган ютуқлари хотираларини ўртоқлашди.
150 нафардан ортиқ ёшлар ва уларнинг ота-оналар иштирок этган мулоқот яқин икки соат давом этди ва иштирокчилар қалбида катта таассурот қолдирди.