“Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ижтимоий ходимлари фаолияти ўрганилди
Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев "Тошкентлик", "Қатартол", "Мулканлик" ва "Қўшкўприк", маҳалларида фаолият юритаётган “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ижтимоий ходимлари фаолиятини ўрганди. Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига амалий кўмак кўрсатиш муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланганлиги эслатиб ўтилди. Туман ҳокими томонидан Ногиронлиги бўлган ҳамда тазйиққа учраган фуқароларни жамиятимиз фаол қатламига қандай қайтариш мумкинлиги ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.