“Хон атлас ҳафталиги”
Ўзбек халқининг маданияти, урф-одати вa анъаналари, миллий либослари узоқ тарихга эга бўлиб, дунё тамаддуни томонидан ҳам эътироф этиб келинмоқда.
Миллий қадриятларимизни юксалтириш ва халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари “Хон атлас ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида Тиббиёт ходималари, жумладан Шароф Рашидов туман Тиббиёт бирлашмаси аёл ходималари ҳам фаол иштирок этмоқда.