Таълимга эътибор мамлакат келажагига бўлган эътибордир
Бугун Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев биринчи сектор ҳудудида жойлашган 31-мактабда бўлди ва ўқитувчилар билан учрашди. Учрашувда ўқувчининг сифатли таълим ва тарбияга, мамлакат ва жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлишида бошланғич таълимнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди.
Бу борада барча ўқитувчилар ўз устида мунтазам ишлаши, янгиликлар яратишлари лозимлиги таъкидланди.
Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш, фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда иштирокларини таъминлаш ҳамда битирувчиларни касбга йўналтириш борасида таклифлар айтилди, фикрлар билдирилди.