“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга
Давлат раҳбари томонидан “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармон қабул қилинди эди, ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг масъул ходимлари, ҳамда 48 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок етишди.
Хар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган дастур эканлиги ҳақида туман ҳокими томонидан яна бир бор тушунчалар берилди.