Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 августдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида Жиззах вилоятидан 15 нафар шахс озодликка чиқарилди. Ушбу фуқаролар яшаш манзилларига қайтишлари билан ижтимоий мослаштириш чоралари кўрилди.
Хусусан, Жиззах вилояти ИИБда ушбу эркинликка чиққан шахслар билан ўтказилган учрашувда Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро мебелсозлик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит кераклигини баён этган. Ушбу масала қисқа муддатда ҳал этилиб, тижорат банкидан имтиёзли шартларда 70 миллион сўм кредит олинишида ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда ушбу фуқаро олиб келган ускуна ёрдамида мебел ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқда.