Шароф Рашидов туманида Устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди
Жиззах Вилоят ҳокимининг ўринбосари Назира Мухторова, Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбутаев ҳамда секторлар раҳбарлари ва меҳнат фахрийлари иштирокида 1-Октябрь - "Устоз ва мураббийлар" куни байрами муносабати билан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди. Унда туман хокими барча Устоз ва мураббийларни муборакбод этди.
Тадбир давомида самарали меҳнат қилаётган ўқитувчилар, устозлар фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.