Шароф Рашидов туманида “Grand Pharm Trade” компанияси иш бошлади
Шароф Рашидов туман ҳокими “Grand Pharm Trade” компаниясида яратилган шарт-шароитлар ва Янги марказий тарқатиш омборини кўздан кечирди. Сентябрь ойида қурилиб ишга туширилган мазкур омбор Ўрта Осиёда катталиги ҳамда яратилган шарт-шароитлари бўйича 1-чи ўринда туради, Янги омборхона 50 минг метр квадратдан ташкил топган ҳамда 3 PL (Кенгайиш) хизмати, божхона омбори хизматларини ҳам кўрсатиб келмоқда. Мазкур омбор GDP (яхши дистрибюторлик фаолияти) ва GSP сертификатларига эга энг катта фармацевтика маҳсулотларига мўлжалланган дейди корхона раҳбари.